Янгиликлар
08
Адлия аралашгач...
Адлия аралашгач...
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қамаши тумани, “Қизилтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Тўлашовнинг иш жойи томонидан ногиронлик нафақаси тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўтказилган ўрганиш давомида Қашқадарё вилояти “Ҳудудгаз” МЧЖ томонидан фуқаро Б.Тўлашовнинг 5 ойдан буён тўланмасдан келинаётган ногиронликка оид ногиронлик нафақаси вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан фуқаро Б.Тўлашовнинг пластик картасига жами 9 803 080 сўм пул маблағи ижтимоий таъминот бўлими томонидан тўлаб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан Қарши туман, “Кат” МФЙ Чоргумбаз қишлоғида яшовчи фуқаро М.Абдиеванинг ишдан бўшатиб қайта ишга олинмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро М.Абдиева вилоят санитария-эпидемиолигик осойишталик марказига вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан лаборант вазифасига ишга қабул қилинди.