Янгиликлар
07
Улуғ айём кунлари оталиққа олинган мактабда ҳомийлик тадбири ўтказилди.
Улуғ айём кунлари оталиққа олинган мактабда ҳомийлик тадбири ўтказилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Йиғилиш баёнига мувофиқ вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимиятлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарларининг оталиққа олиш рўйхати ва уларнинг ўқув муассасаларига ташрифлари режасини тасдиқлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби оталиққа олинди.
Оталиққа олинган мактаб билан бугунги кунда таълимни ривожлантиришга йўналтирилган ишларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорликда қатор режалар белгилаб олинди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон шампани” АЖ (Тошкент) акционери билан ҳамколикда ҳозирги синовли кунларда кўмак бериш мақсадида ушбу мактабга 750 кг ун ва 750 литр ўсимлик ёғи махсулотлари етказиб берилди.
Бугунги синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз.