Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Саҳоват ва кўмак: меҳр, оқибатдир


                                                                                  Саҳоват ва кўмак: меҳр, оқибатдир

      Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Барчага эътибор қаратилиб, муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-муравват, саховат қўллари узатилмоқда.
      Ўзбекистон инсонлари қадрланган юрт эканини яна бир бора исботлаб берди. Коронавирус пандемияси катта талофот етказмаслиги учун Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг бор куч-қудрати инсон ҳаёти учун сафарбар қилинди. Кўмакка мухтож оилалардан ҳол-аҳвол сўралмокда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда.
      Хусусан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон шампани” АЖ (Тошкент) акционери билан ҳамкорликда Қарши туман ҳокимлигига 1000 кг ун ва 900 литр ўсимлик ёғи берилди. Ушбу махсулотлар тумандаги кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар  ва ногиронлиги бўлган шахсларга тарқатилди.
      Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бошқарма томонидан бу каби тадбирлар давом этмоқда.