Янгиликлар
07
Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 1 майидан бошлаб хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади.
Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг 1 майидан бошлаб хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 22 январда тасдиқланган “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш бўйича
чора-тадбирлар режаси” ижроси юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Бошқарма бошлиғининг 2020 йил 25 мартдаги 66-ум-сонли буйруғи билан давлат нотариал идоралари нотариусларини хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар этиб қайта ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссияси таркиби тасдиқлаб олинди.
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган 48 та нотариусларга намунадаги шаклда оддий лицензиялар берилди ва ҳисобга қўйилди. Тижорат банкларидан ҳисоб рақам ва ғазна ҳисоб варағи очишларига, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини тузилишига, Ўзбекистон Нотариал палатаси аъзолик бадалларини тўлашларига амалий ёрдам кўрсатилди. Барча нотариусларга “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида логин, парол очиб берилди.
Давлат нотариал идоралари балансида бўлган ва улар фойдаланаётган бинолар, воситалар ҳамда бошқа моддий-техника қимматликларни тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларни ижарага бериш ва олди-сотди бўйича шартнома лойиҳалари тайёрлаб қўйилди. Электр, газ, сув, интернет ва телефон тармоқлари бўйича шартномалар қайта расмийлаштирилди.
Нотариусларнинг нотариал сақловида бўлган мавжуд архив ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улар босқима-босқич архив сақловига қабул қилинмоқда.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни
давлат томонидан тартибга солиш
бўлими