Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Бугунги кун қаҳрамонлари


                                                                                      Бугунги кун қаҳрамонлари

     Бугунги кунда бутун дунё бир бўлиб коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда.
     Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалиб,  одамларнинг тинчини бузди. Барча юртдошларимиз жипслашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда бу ўлатни енгишга киришди. Таъкидлашимиз жоизки бугунги кун қаҳрамонлари бўлган тиббиёт ходимларининг инфекцияга қарши курашишда ҳиссаси каттадир.
     Шифокорларимизнинг мана шундай матонатли меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорати ва фидойилиги билан коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботлашмоқда. Бугунги кунда Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар бутунлай соғайиб оиласи бағрига қайтди.
Юртбошимиз томонидан ҳар бир ўтказилаётган йиғилишларда ушбу инфекцияга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватламоқда.
     Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан "Ўзбекистон шампани" АЖ (Тошкент) акционери билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг коронавирус инфекцияси билан курашиб келган тиббиёт ходимлари учун 1 тонна ун ва 900 литр ўсимлик ёғи махсулотлари тарқатиш учун етказилди.
      Айни пайтда бу каби тадбирлар давом этмоқда.