Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сўраган эдингиз...


                                                                                             Сўраган эдингиз...

         1. Савол: Ижтимоий ёрдам кимларга берилади?
         Жавоб: Ижтимоий ёрдам маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек доимий ишламайдиган ва ҳар куни карантин туфайли ишлай олмайдиган фуқароларнинг оилаларига берилади.

         2. Савол: Нон учун компенсация пули кимларга тўланади?
         Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
14.10.2019 йилдаги 866-сонли қарорига асосан, қуйидагиларга, яъни  
        - ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчиларга;
        - боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчиларга;
        - болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахсларга;
        - 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга;
        - 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга;
        - белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга;
        - 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчиларга;
        - моддий ёрдам олувчи оилаларга;
        - 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилаларга;
        - белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчиларга
ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади :

Ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатларни “Мадад”нинг www.advice.uz сайтидан олишингиз ёки саволларингизни телеграмдаги @Madadnnt_botга йўллашингиз мумкин.

Саволларга “Мадад” ННТ Ғузор туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси З.Адилов жавоб берди.