Янгиликлар
05
Фидоий касб эгалари
Фидоий касб эгалари
Дунёда турли касблар бор, лекин инсон саломатлиги йўлида жонини фидо қиладиган, инсоннинг соғ-саломат юришига ўз ҳиссаларини қўшишдек энг муқаддас вазифа ишониб топширилган, бор кучини бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган - тиббиёт ходимларининг касби дунёда тенгсиздир.
Муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Халқаро андозалар даражасидаги тиббий хизмат тизимини барпо этиш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, халқимизни янада соғломлаштириш йўлида имкониятлар яратилмоқда ҳамда тиббиёт ходимларининг хизматлари беқиёс баҳоланиб келмоқда.
Шунингдек, бугунги оғир бир пайтда тиббиёт ходимлари ўз касбининг фидойи инсонлари сифатида карановирус инфекцияси билан курашиб келмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан "Ўзбекистон шампани" АЖ (Тошкент) акционери билан биргаликда ташкил этилаётган саҳоват тадбирларидан бири шу касб эгаларидан бошланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилоят филиалига 750 кг ун ва 750 литр ўсимлик ёғи махсулотлари тиббиёт ходимларига тарқатиш учун етказилди.
Айни пайтда бу каби хайрия тадбирлар давом этмоқда.