Янгиликлар
05
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!!!
1. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш деганда нимани тушуниш мумкин?
Жавоб: Юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинманинг тегишли ҳудуддаги ваколатларини адлия органлари томонидан алоҳида бўлинма тўғрисидаги маълумотларни Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмалар реестрига киритиш ҳамда уларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш йўли билан расмий равишда тасдиқлаш ҳисобланади.
2. Савол: Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси қандай ташкилот?
Жавоб: Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ва хорижий ННТнинг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган ташкилот халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси ҳисобланади.
3. Савол: Республика нодавлат нотижорат ташкилоти деганда қандай ташкилот тушунилади?
Жавоб: Фаолиятини унинг уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда учтадан кам бўлмаган ҳудудий субъектларда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган ташкилот нодавлат нотижорат ташкилоти Республика нодавлат нотижорат ташкилоти деб эътироф этилади.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.