Янгиликлар
04
Самарали фаолият натижаси
Самарали фаолият натижаси
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар ой якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун соҳа ходимлари мунтазам равишда рағбатлантириб келинмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойи якуни бўйича самарали меҳнати ва эришган ижобий натижалари учун Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Саттарова Нилуфар Алимовна ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Бўлим бошлиғи вазифасида қарийб тўрт йилдан буён ишлаб келаётган Н.Саттарова фаолияти давомида ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.
Жамоа томонидан Н.Саттаровани эришган ютуқлари билан қизғин қутлар экан, келгуси фаолиятида улкан ютуқ ва зафарлар тилайдилар.