Янгиликлар
04
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ!!!
1. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширмоқчиман, қўшним томонидан мен рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти номи билан бир хил бўлган нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжат топширишини маълум қилди. Иккита нодавлат нотижорат ташкилоти бир хил номда рўйхатдан ўтиши мумкинми, англашилмовчиликларни келтириб чиқармайдими?
Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг туридан қатъий назар айнан бир номдаги ННТни давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди. Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушган ҳолларда бошқалардан олдинроқ ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Шу сабабли Сиз биринчи бўлиб ариза топширсангиз Сизда нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда устунлик ҳуқуқи бўлади.
2. Савол: Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берсангиз?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берилган бўлиб, фаолиятини унинг уставига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва битта ёки ундан кўп хорижий давлатлар ҳудудида татбиқ этилиши мумкин бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
3. Савол: Вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берсангиз?
Жавоб: Фаолияти унинг уставига мувофиқ кўпи билан иккита ҳудудий субъектлар (вилоятлар), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳудудида олиб борадиган ташкилот вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилоти деб аталади.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.