Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сардобага инсонпарварлик ёрдами ажратилди


    Бугунги синовли кунларда Сирдарё вилоятидаги вазият ҳаммани бирдек ташвишга солмоқда. Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашишга ҳамма чоғланган.
Шулар қатори Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан инсонпарварлик ёрдами амалга оширилди.
    Қарши шаҳридаги Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят драма театри биносида ташкил этилган махсус штабга вилоят адлия бошқармаси томонидан 500 кг ун ва 500 литр ўсимлик ёғи махсулотлари Сардобаликларга етказиш учун топширилди.
    Республиканинг барча ҳудудларидан етиб келаётган бу каби беғараз кўмак халқимиз жипслигидан, ҳар қандай шароитда бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигидан далолат.
    Ўзбек халқининг меҳр-оқибатли бўлиши, оғир дамларда бир-бирига кўмаклашиши азалий фазилатларидан биридир.