Янгиликлар
04
“Саховат ва кўмак” қадриятларимиз намунаси
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий кадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 22 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши билан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва унинг таркибий бўлимлари ҳамда бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ташкил этилди.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ва иқтисодий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзбекистон шампани” АЖ (Тошкент) акционери билан ҳамкорликда ҳозирги кунда кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга, ногиронлиги бор шахсларга, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларга тарқатилиши учун ун ва ўсимлик ёғи махсулотлари олиб келинди.
Ҳозирги кунда эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишдек хайр-саховат иши бутун вилоят бўйлаб амалга оширилмоқда.