Янгиликлар
30
Сўраган эдингиз...
Сўраган эдингиз...
1.Савол: Карантин муносабати билан киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилиш мумкинми?
Жавоб: Карантин муносабати билан киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилади.
2.Савол: Карантин муносабати билан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар қайси тоифадаги субъектлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди?
Жавоб: Карантин муносабати билан 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, «Uzbekistan Airways» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУКлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди.
3.Савол: Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар қайси турдаги мажбурий тўловлардан озод этилади?
Жавоб: Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил
31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими масъул ходими Н.Авлоқулов жавоб берди.