Янгиликлар
30
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар
Бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими 2020 йилнинг 13-24 апрель кунлари қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан адлия органларига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тизимли назорат ва мониторинг ишлари амалга оширилиб, “YERELEKTRON” ААТ нинг қўшимча функциялари орқали аниқланган 374 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан аниқлик киритиш мақсадида маълумотлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилди.
Вилоят қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси томонидан тақдим этилган 2019-2020 йилларда 41 та қурилиш объектларида ўтказилган қисқа муддатлаи текширув материаллар юзасидан ПФ-5490-сонли Фармон талабларига амал қилинганлиги юзасидан Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига сўровнома тақдим этилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5978-сонли Фармони 2-бандига амал қилиниши бўйича туман (шаҳар) ҳудудидаги ҚФЙ ва МФЙларга киритиш учун намуна шаклида огоҳномалар тайёрлаб берилди.
Вилоят ҳокимлигига деҳқон хўжаликлари ва томорқадан фойдаланиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 6 та таклифлар тайёрланиб тегишли тартибда юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ5978-сонли Фармони талаблари бўйича туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказиш учун ижтимоий тармоқларда ўтказишга мўлжалланган сўровнома саволлари тайёрлаб берилиб, адлия бўлимлари томонидан сўровномалар ўтказилмоқда.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 10 санасида тақдим этадиган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан берилган таклифлар умумлаштирилди.
Бундан ташқари, бўлимга келиб тушган 3 та мурожаатлар ҳал этилди
(1 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 та тегишлилигига кўра юборилди). Адлия вазирлигининг 1 та топшириқ хати ижроси таъминланди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими