Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан иш самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш, меҳнат фаолиятидан самарали фойдаланиш учун мўлжалланган режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Бўлим томонидан жорий йилнинг 20-24 апрель кунлари ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича “Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчлари”, “Карантин режимини бузганлик учун жавобгарлик: жаҳон тажрибаси” мавзуларида “Олтин воҳа” радиоси орқали интервью берилди.
Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича тайёрланган 19 та постлар Қарши шаҳар “Насаф Тв” телевидениеси орқали ёритилди.
Энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб бормоқда.
Хусусан, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган онлайн челенжлар ва ҳуқуқий масалалар бўйича материаллар (савол-жавоблар ва мақолалар) тайёрланди ҳамда “Qahsqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланишни,
шу жумладан веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш бўйича Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан карантин вақтида фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий қондириш ҳамда ҳуқуқий саволларга тезкор жавоб ҳамда ҳуқуқий маслаҳат бериш мақсадида Телеграм мессенжерида @QashqadaryoAdliyaOnlaynbot боти ташкил этилди.
Шунингдек, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларини тўлиқ матни ҳамда улар бўйича тайёрланган тушунтириш материаллари Ғузор тумани Шуртан қурғони 99150-сонли Ҳарбий қисм ва унга буйсунувчи 750, 99763, 99196 ва 99265-сонли ҳарбий қисмларга юборилди.
Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган карантин қоидаларига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ёритувчи 30 дан ортиқ турдаги ролик ва инфографикалар хафта давомида “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида ҳамда “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириб берувчи материалларни тайёрлаш, уларни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали тарқатиш бўйича, Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган 2 та ролик вилоят телевидениеси орқали ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.