Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ҳафта давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бўлим томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш реестрлари юритилиб борилди.
Бошқармага келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ реестрга киритиш билан давлат ҳисобига олинади.
Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 7 апрелда “Китоб туманида
дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор бўлим томонидан “Ўзбекистон Республикаси
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисида”ги Низомнинг 9-банди талабига мувофиқ давлат ҳисобига олиниб, белгиланган тартибда “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази муассасасига юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилиши белгиланган.
Бироқ, Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан корхонанинг юрисконсульти лавозимидан озод этилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабига риоя қилинмасдан, юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишда вилоят адлия бошқармаси билан келишилмасдан юридик хизматлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талаби бузилганлиги аниқланди.
Шунга мувофиқ, бўлим томонидан Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига юридик хизмат соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Бўлим томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигининг механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали томонидан юридик хизмат ходими З.Муқимовга лавозим маошига мартаба даражаси учун қўшиладиган қўшимча ҳақ тўланиши аҳволи сўров йўли билан мониторинг қилинди.
Мониторинг давомида филиал томонидан бу борада қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди ва ушбу қонун бузилишини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) даражасидаги бўлимларида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сонли қарорининг 1б-иловасига асосан юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари талабларига риоя этилиши мониторинг қилинди, мониторинг натижасида, 4 та давлат органлари ташкилотлари юридик хизмат ходимларига лавозим разрялари бўйича ойлик маош тўланмасдан келаётганлиги аниқланди, аниқланган қонун бузилишлар юзасидан тегишли таъсир чораси киритиш чораси кўрилмоқда.
Бундан ташқари, бўлим масъул ходими томонидан 2 та мавзуда пост усулида чиқишлар ҳамда 10 та савол-жавоблар тайёрланди ва “Qashqadaryo.adliya.uz”, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларида ёритилди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик
хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи в.в.б
А.Ражабов