Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари: савол-жавоб


                                             Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари: савол-жавоб
      Савол: Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қандай ҳуқуқлари бор?
      Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 294-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш, далиллар келтириш, ўз илтимосини баён этиш, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш, ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш каби ҳуқуқлари бор.

      Савол: Қандай ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади?
      Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 294-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади.
      Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек Кодекснинг 3091-моддасининг биринчи қисмида (Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади) назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
     Бундан ташқари, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни ёки бошқа қимматликларни олиб ўтиш билан боғлиқ бўлиб, мусодара қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг турган жойини аниқлаш имкони бўлмаса, бундай шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.

      Саволларга Касби туман адлия бўлими    бошлиғи Ш.Қудратов жавоб берди.