Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сўранг жавоб берамиз...


                                                                                       Сўранг жавоб берамиз...
      Савол: Бир келишмовчилик туфайли ҳамкасбимни ҳақорат қилдим у эса мени устимдан ИИБ ходимларига шикоят қилди, ҳақорат қилганлик учун мени жавобгарликка тортишадими?
      Жавоб: Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
      Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан
8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
      Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
      Жиноят кодекснинг 140-моддасига асосан ҳақорат қилган шахсга:
      44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;
      Ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
      Ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.
      Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
      44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;
      Ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
      Ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
     Агарда ҳақорат қилиш:
      •жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
      •хавфли рецидивист томонидан;
      •туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
      89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;
      Ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
      Ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш;
      Ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

      Саволга Қарши туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Р.Равшанов жавоб берди.