Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ


       НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ

        Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими томонидан  ўтган ҳафта (2020 йил 20-24 апрель) давомида фаолияти юзасидан белгиланган иш режага асосан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
        Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомнинг 5-бандида адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритиши белгиланди.
        Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан узоқ муддатдан буён фаолият кўрсатмай келаётган, ўз фаолияти юзасидан белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этмасдан келаётган Миллий хавфсизлик хизмати Фахрийлар ассоциацияси вилоят бўлимини тугатиш юзасидан
Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига даъво аризаси киритилди.
        Муборак тумани Қарлиқ қишлоғида яшовчи А.Эронқуловнинг қишлоқда диний ташкилот очиб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганилди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Сузиш федерацияси Қашқадарё вилоят филиалининг давлат мулкидаги объектларни ижарага олиш юзасидан тушунтириш беришни сўраб ёзган мурожаати юзасидан тегишли тартибда маълумот тақдим этилди.
“Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун моҳияти юзасидан Ғузор, Деҳқонобод, Нишон туманидаги газеталарда мақолалар берилди.
        Ўзбекистон фахрийларининг ижтиомий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси вилоят ҳудудий бўлими ва туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ихтиёрий тугатиш юзасидан келиб тушган мурожаатга асосан тегишли ташкилотларга хатлар чиқарилди.
        Соҳа фаолиятига оид 10 та савол-жавоблар тузилди ва бошқарманинг расмий веб-сайтида ёритилди.
        Ижтимоий тармоқларга чиқиш қилиш учун 2 та чақириқ ва постлар тайёрланди ва оммавий ахборот воситалари (Қарши “Насаф тв” телевидениеси, “Facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда) орқали ёритилди.
        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 982-сон “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қашқадарё вилоят ҳудудида фаолияти тугатилган СИУларнинг ҳужжатлари архивлаштирилди.


                Нодавлат нотижорат
               ташкилотлар бўлим бошлиғи                   А.Худайбердиев