Янгиликлар
27
Сўраган эдингиз...
Сўраган эдингиз...
1.Савол: Карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тадбирлар ўтказилиши мумкинми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча турдаги оммавий тадбирлар, шу жумладан байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши (дафн маросимлари 10 — 15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) тўхтатилган.
2.Савол: Карантин даврида электрон мурожаат қилиш ҳам тўхтатилганми?
Жавоб: Йўқ, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида мурожаатларни юбориш ва уларга белгиланган тартибда жавоблар олиш ҳолати тўхтатилмаган.
3.Савол. Карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотларини оммавий ахборот воситаларида чиқишлари тўхтатилганми?
Жавоб: Йўқ, карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотларини оммавий ахборот воситаларида чиқишлари тўхтатилмаган. Белгиланган карантин қоидаларида қатъий амал қилган ҳолда ОАВ чиқишларини давом эттиришларига тўсиқлар мавжуд эмас.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.