Янгиликлар
27
Савол беринг жавоб берамиз
Савол беринг жавоб берамиз
1. Савол: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда 2020 йилнинг 31 декабрига қадар неча турдаги товарларга божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармони билан
2020 йилнинг 31 декабрига қадар 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт ва гигиеник воситаларни республика ҳудудига олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади.
2. Савол: 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб неча фоизгача пасайтирилди?
Жавоб: Карантин муносабати билан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилди.
3.Савол: Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ундириладими?
Жавоб: Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатиб турилади.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Н.Авлоқулов жавоб берди.