Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

1. Савол: Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қандай тўловлар ундирилади?


       1. Савол: Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қандай тўловлар ундирилади?

        Жавоб: “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) 22-бандига кўра, Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.
        Бунда Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахслардан нотариал ҳаракат турига қараб, давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатларни бажарганлик, шунингдек нотариатнинг фаол модели доирасида хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар ундирилади.

        2. Савол: Мен кар-соқовлигим сабабли ногиронлик нафақаси оламан. Қандай қилиб нотарриал ҳаракатни амалга оширсам бўлади?

        Жавоб: “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) 8-бандига кўра, нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
          Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
         3. Савол: Хотиним билан никоҳим давомида менга отамдан “Нексия” русумли автотранспорт воситаси мерос тариқасида менинг номимга ўтган. Мен ушбу автомашинани сотишимда хотинимнинг ҳам розилик аризаси талаб қилинадими?

        Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, ушбу автотранспорт воситасини тасарруф қилиш билан боғлиқ битимни расмийлаштиришда хотинингизнинг розилик аризаси талаб қилинмайди.

       Саволларга  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Худойқулов жавоб берди.