Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Савол беринг жавоб берамиз


                                                                                     Савол беринг жавоб берамиз


1-Савол: Автомототранспорт воситасини тасарруф этиш билан боғлиқ ишончнома бериш тартиби ҳақида қисқача тушунтуриш бериб юборсангиз?
Жавоб: “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) 94, 96, 98-99-бандларига кўра, ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди. Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) ёзма розилиги олиниши лозим.

2-Савол: Турар жойни тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш) учун нотариус қандай ҳужжатларни талаб қилади?
Жавоб: “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, қуйидаги ҳужжатлар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинади:
коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар, бундан тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномалари мустасно;
кадастр маълумотномаси;
солиқлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги ички ишлар органининг маълумотномаси;
кўчмас мулк ёки унинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади.

Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Д.Худойқулов жавоб берди.