Янгиликлар
23
Юридик хизмат соҳасига оид савол-жавоблар
Юридик хизмат соҳасига оид савол-жавоблар
1. Савол: Юридик хизмат ходими лавозимига қандай мутахассисликка эга бўлган шахслар ишлаши мумкин ?
Жавоб: Юридик хизмат ходими лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.
2. Савол: Юридик хизмат ходимларининг фаолияти қандай қонун ҳужжатлар тартибга солинади ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 244-сонли қарори ҳамда 2017 йил
1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 250-сонли қарорлари билан тартибга солинади.
3. Савол: Юридик хизмат ходимини лавозимига тайинлашда адлия органи билан келишиш қайндай тартибда амалга оширилади ?
Жавоб: Бунда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг юридик хизмат ходими лавозимига номзоднинг ҳужжатлари тегишли адлия органига тақдим этилади. Ҳужжатлар адлия органи ишчи органи томонидан кўриб чиқилади, ҳужжатлар кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида хабар берилади. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.
Саволларга Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Имомбердиев жавоб берди.