Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сўраган эдингиз...


                                                                                        Сўраган эдингиз...
1.Савол:  Карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотларига шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига имтиёз берилганми?

Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига мувофиқ автотранспорт воситаларини ҳаракатланишига махсус рўхсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати эълон қилинганган бўлиб, мазкур тоифалар ичида Нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд эмас.
2.Савол: Карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотлари хайрия фаолияти билан шуғулланишлари мумкинми?

Жавоб: Ҳа албатта. “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республипкаси Қонуни
3, 17-моддаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари хайрия фаолияти билан шуғулланишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Вилоятда хайрия фаолиятларини тартибга солиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи галдаги товарларни йиғиш ва тарқатишни тизимли равишда ташкил этиш мақсадида вилоят ва унинг туман (шаҳар) ларида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
3.Савол: Вилоят марказларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги сабабли карантин даврида Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш қай тартибда амалга оширилмоқда?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан йўлга қўйилган e-ngo.uz саити орқали нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишни уйингиздан чиқмаган ҳолатда амалга оширингиз мумкин бўлади, бунинг учун Сизнинг компютерингиз интернетга уланган бўлиши ва Сиз e-ngo.uz сайтига киришингиз керак бўлади холос.
Саволларга  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Худойбердиев жавоб берди.