Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Карантин даврида ойлик иш ҳақи, пенсияларни тўлаш ва бошқа ижтимоий масалалар давлат назоратида


Бугунги кунда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилганлиги сабабли, фуқароларга тўланаётган турли хил ижтимоий тўловларни тўлашда ўзгаришлар юз бермоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ва тўлаб келинаётган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамларнинг тўланиши бўйича
2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилиниб, ушбу Фармонга асосан жорий йилнинг март – июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлганидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, карантин пайтида ходимларнинг саломатлиги ўйлаб, уларни турли хил овворагарчиликларини олдини олиш мақсадида, “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й) қабул қилиниб, ушбу Низомга асосан уйда ишлашга ўтказилган ходимга меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида – ходимнинг уйда ишлашга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда ва меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида ҳақ тўланиши белгиланди.

Шу билан бирга, уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинди.

Бундан ташқари, юртимизда карантин бўлишига қарамасдан тўланиши керак бўлган пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўлаб келинмоқда.

Энг муҳими, карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган фуқаролар учун 1197 қисқа рақамлари ташкил этилиб, ҳар бир мурожаат этган фуқаронинг аҳволи ўрганиб чиқилиб, кундалик турмуш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари уй-уйларига етказиб берилмоқда.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Э.Исмоилов