Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари олий қадрият
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимояси тўлиқ таъминланиши лозим. Ушбу йўналишда адлия органлари томонидан ишлар тизимли амалга оширилиб келинмоқда.
Деҳқонобод туман адлия бўлимига туманнинг “Ўзбекистон” МФЙ Жонабулоқ кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Шоназаров Бобур Холмуродович ўзи ва турмуш ўртоғи 1-гуруҳ ногирони Ҳайдарова Барфи Нормирзаевнани ногиронлиги бўлиб, турмуш тарзи кийин кечаётганлигини, ушбу ҳолат бўйича “Ўзбекистон” МФЙ раисига бир неча бор моддий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, МФЙ раиси турли бахоналар билан моддий ёрдам ажратмаганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилди.
Туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан ўрганиш ўтказилиб, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Шоназаров Бобур Холмуродовичнинг оиласига моддий ёрдам тайинлатиб берилди.