Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия аралашгач...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Қарши туман филиалида ишловчи ходимлар Ш.Пармонова ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақлари тўлиқ берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан ойлик иш ҳақлари тўланмасдан турганлиги аниқланиб, ушбу аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Натижада Ш.Пармонова ва бошқаларга Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан март ойида жами 10 313 594 сўм ойлик иш ҳақлари адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан тўлаб берилди.

Бундаш ташқари, бошқарма томонидан Қарши шаҳри, 6-митти туман, 9а-уй, 4-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Зокированинг меҳнатда шикастланганлик нафақаси тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан 2020 йилнинг январь, февраль, март ва апрель ойлари учун тўланиши керак бўлган жами 2 800 000 сўм меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан фуқаро Н.Зокированинг пластик карточкасига тўлиқ ташлатиб берилди.