Янгиликлар
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 51 та мурожаатлар тўлиқ ҳал этилиб, шундан 34 таси яъни (66 фоизи) қаноатлантирилган, 17 тасига яъни (33 фоизи) ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 10 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 270 нафардан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 19 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинган ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилди ва
2 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниб қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва 23 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 16 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 2018 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 32 та тақдимнома, 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 101 та огоҳнома киритилди.
Натижада 6 нафар шахс интизомий ва 26 млн. 793 минг 204 сўм ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар расмийлаштирилиб натижасига кўра 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 9 та даъво аризалари киритилган бўлиб, судлар томонидан 8 таси қаноатлантирилиб, фуқароларга етказилган 34 млн. 754 минг 900 сўм моддий зарарлар ундириб беришлик белгиланган. 1 та даъво аризаси судда кўрилмоқда.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 227 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 17 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 196 таси оғзаки, 14 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими бошлиғи
О.Умаров