Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Китоб туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан


Китоб туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 62 та мурожаатнинг 60 таси ҳал этилиб, шундан 41 таси ёки 69 фоизи қаноатлантирилган, 19 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
3 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб,             1 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарор бекор қилинди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 3 та ўрганишлар ва 18 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 56 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 1035 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 118 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 25 та тақдимнома, 85 та огоҳнома ва 4 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда 4 та даъво аризалари киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 13 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 29 та ноқонуний қабул қилинган ҳужжатлар бекор қилинган, 57 млн. 870,9 минг сўмлик маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан киритилган таклифлар натижасига кўра 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами       254 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан          83 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 161 таси оғзаки,      10 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида тегишли ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 17 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 310 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 49 та оғзаки мурожаатлар жойида ҳал этилиб ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 42 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.

Китоб туман адлия бўлими бошлиғи
Р.Муҳаммадиев