Янгиликлар
Фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилмоқда
Адлия идоралари томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклашда, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Шаҳрисабз хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи томонидан фуқаро Ш.Пўлатов, М.Тўраева, Қ.Сатторова, Н.Улуғмуродова ва У.Темироваларга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
109-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида Шаҳрисабз хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тақдимнома киритилиб, жами 3 990 943 сўм ишдан бўшатиш нафақалари тўлатиб берилди.
Касби туман адлия бўлимига “Тинчлик” МФЙ, Муғлон қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Ф.Хўжанов мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига жорий йилнинг февраль ойларида иш билан таъминлаш масаласида мурожаат қилганлиги, унинг мурожаатига туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг
19 февраль куни жавоб берилганлиги, ушбу жавобда унга жорий йилнинг
10 февраль кунидан ишсиз сифатида рўйхатга олинганлиги ва ишсизлик нафақаси тайинланганлиги тўғрисида маълум қилинган.
Бироқ, ҳозирги кунга қадар ишсизлик нафақаси тўланмаганлиги, ушбу масалани ўрганиб чиқиб, унга ишсизлик нафақаси тайинланишида амалий ёрдам кўрсатишни сўради.
Туман адлия бўлимининг аралашуви билан Р.Ф.Хўжановни ишсиз сифатида рўйхатга олиниши ва жорий йилнинг февраль ойи учун 181 404 сўм ҳамда март ойи учун 263 036 сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилиши таъминланди.