Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда


Қарши туман адлия бўлими бошлиғи томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жумладан, Фармон билан жамоатчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва функциялари тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари, жамоатчилик палатаси таркибини шакллантириш тартиби, жамоатчилик палатаси аъзоси, мақоми, фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, улар ваколатини тўхтатиш ва тугатиш тартиби борасида маълумотлар берилди.