Янгиликлар
Радио эфири...
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида вилоят Телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда кўрсатув ва радиоэшиттиришлар мунтазам равишда тайёрланмоқда.
Адлия бошқармаси масъул ходими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус инфекцияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини кўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Жумладан, Фармон билан солиқ, кредит ва ижтимоий соҳада белгиланган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, аҳолимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этишили уйда туриб ортиқча мулоқотлардан чегараланиши, бу ҳолатда эса вазият барқарорлашувига эришиш мумкинлиги таъкидланди.