Янгиликлар
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 68 та мурожаатнинг 62 таси ҳал этилиб, шундан 49 таси ёки 79 фоизи қаноатлантирилган, 6 таси қолдиқ бўлиб қолган.
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 21 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 483 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 46 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди ва
7 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва 21 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 43 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 2351 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 23 та тақдимнома, 7 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 93 та огоҳнома киритилди.
Натижада 16 нафар шахс интизомий ва 395 млн. 436 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 4 та даъво аризалари киритилган бўлиб, 2 таси қаноатлантирилди ва 1 млн. 684 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди. 2 та даъво аризаси судда кўрилмоқда.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 221 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 17 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 200 таси оғзаки, 4 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Чироқчи туман адлия
бўлими бошлиғи
У.Жобборов