Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлар...


Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

2020 йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан жами 49 348 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилиб, халқни оғирини енгил, сарсонгарчиликларни олдини олиш мақсадида ушбу нотариал ҳаракатлардан  1 239  таси сайёр тартибда амалга оширилди.  

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 11 млрд. 550 млн. 251 минг. 815 сўм миқдорида давлат божи, 635 млн. 707 минг.
215 сўм миқдорида герб йиғими, 2 млрд. 966 млн. 052 минг. 507 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун ҳақ ундирилди.

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами вазирлик ва бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган 138 та  хат-ҳужжатлар ва топшириқ хатларининг ижроси ўз вақтида таъминланди.

Бўлимга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 64 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг ижроси таъминланди. Шундан 13 та мурожаат қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида вилоятда фаолият юритаётган туман (шаҳар) давлат нотариал идораларида 1 маротаба комплекс текшириш ўтказилиб, ушбу текшириш давомида жами 61 та камчиликлар аниқланди. Мавжуд камчиликлар текшириш давомида бартараф қилинди ёки бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бўлим томонидан соҳа фаолиятини ўрганиш ва вилоят адлия бошқармаси иш режаларининг ижросини таъминлаш мақсадида 1 та умумлаштириш ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариусларига “Танбеҳ хати” юборилди.

Шунингдек, бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 7 та хизмат текширувлари ўтказилди.          

Аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича нотариал идора ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Бошқарманинг Кадрлар бўлими билан биргаликда вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идораларида 2020 йилнинг 1-чораги давомида  20 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилди.

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 2020 йилнинг 1-чораги давомида бўлим томонидан 18 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, булардан 3 таси телевидения, 3 таси радио орқали, 2 таси газетада, 10 таси Веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали амалга оширилган. Шу билан бирга 30 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 560 нафар фуқароларга соҳа фаолияти, шунингдек, нотариат соҳасида бўлаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида адвокатура соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

  Хусусан, 2020 йилнинг 1-чораги мобайнида жами 5 та адвокатлик бюролари давлат рўйхатидан ўтказилди.

  2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 3 та талабгорларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар янгидан берилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1-чорагида 3 та адвокатнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларининг амал қилиши тугатилди.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг 1-чораги мобайнида 2 марта адвокатлик ҳайъатлари уставларига, 5 марта адвокатлик фирмалари уставларига ҳамда 1 марта адвокатлик бюроси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

2020 йилнинг 1-чораги давомида 6 та адвокатлик тузилмаларида ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 5 та камчилик ва 7 та йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, барча адвокатлик тузилмаларига аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 6 та тақдимнома киритилди.

2020 йилнинг 1-чораги мобайнида адвокатлик тузилмаларининг уставларига 8 марта киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш учун жами 535.200 сўм, талабгорларга берилган 3 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лецензиялар учун жами 334.500 сўм, 3 та лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун жами 167.250 сўм ҳамда 5 та адвокатлик бюросининг уставини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун жами 1.784.000 сўм миқдорида давлат божлари ундирилди.

 

            Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

                                                  томонидан тартибга солиш

бўлими бошлиғи

                                                                                                         Д.Худойқулов