Янгиликлар
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 65 та мурожаатнинг 53 таси ҳал этилиб, шундан 38 таси ёки 50 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 38 фоиз) қаноатлантирилган, 28 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 12 таси ҳисобот даврида қолдиқ бўлиб турибди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб, 5 та норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва
35 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 14 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 1374 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 34 та тақдимнома, 9 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 45 та огоҳнома киритилди.
Натижада 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар, ҳисобот даврида қолдиқ бўлиб турибди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга
28 та, 193 млн 527 минг 644 сўмлик суд буйруғига аризалар киритилган бўлиб, ҳисобот даврида қолдиқ булиб турибди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 137 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 23 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 106 таси оғзаки, 8 та кўргазмали, 78 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Қарши шаҳар адлия
бўлими бошлиғи
Б.Хидиров