Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот соҳасида...
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма ва унинг тизими ходимлари томонидан 4024 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали жами
822 маротаба чиқишлар амалга оширилган бўлса, 2 905 таси оғзаки, 297 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 1 381 таси манзилли тарғибот ва 460 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Бошқарма томонидан жойларда самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида йил бошидан прокуратура, Ички ишлар бошқармаси, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси, судлар ҳамда Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорлик тарғибот режалари тасдиқланди.
Мазкур режалар бўйича 10 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали, 30 дан ортиқ давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилди.
Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир 2 турдаги акциялар, флешмоб ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан
“Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси ташкил этилди.
Лойиҳада кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди.
Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Қарши шаҳридаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун Қарши санаториясида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги ва ҳуқуқий мустаҳкамланган норматив-ҳуқуқий хужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар берилди.
Қамаши туман адлия бўлими ҳамда ёш авлод вакилларидан иборат бўлган гуруҳ аъзолари томонидан “Манғит” МФЙ, Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси
108 ёшли Сатторов Рўзибой ҳамда “Улуғбек” МФЙ, Маърифат кўчасида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси
99 ёшли Ғаффоров Абдусалим боболарнинг ҳолидан хабар олинди.
Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан “Street law” (кўча ҳуқуқи – оддий ҳуқуқ) лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, унда асосан ёшлар жалб этилди ва уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмлари ўргатилди.
“Street law” лойиҳаси шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида, хусусан, бозорлар, аҳоли дам олиш масканларида, шунингдек идора ва ташкилотларда ташкил этилди. Тадбирлар давомида кўнгиллилар жалб қилинган ҳолда фуқароларга ўз ҳуқуқларини англаши, ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг!” каби 200 дан ортиқ турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилди.
Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг фаол талабаларидан иборат бўлган “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, адлия бошқармаси ҳамда “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи томонидан умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўқувучиларга бола ҳуқуқлари ва кафолатлари, ҳуқуқбузарлик содир этганида олиб келадиган салбий оқибатлар, коррупцияга қарши кураши, миссионерлик фаолиятининг салбий оқибатлари ва бошқа мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 1-чораги давомида бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва тарқатиш, тарғибот тадбирларини олиб бориш фаолияти юзасидан вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида ўрганиш ўтказилиб, бунда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими бошлиғи
Н.Саттарова