Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолият юзасидан


Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 53 та мурожаатнинг барчаси ҳал этилиб, шундан 44 таси ёки 83 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 83 фоиз) қаноатлантирилди, 8 мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилди  ва  1 таси қодиқ бўлиб қолган.

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 14 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 420 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 18 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди ва
19 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

 

Адлия бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва 15 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 38 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 3901 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан  29 та тақдимнома, 5 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 131 та огоҳнома киритилди.

Натижада 11 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, киритилган таъсир чоралари натижасида 38 млн. 760 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 315 маротаба  ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 75 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 194 таси оғзаки, 46 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

 

Яккабоғ туман адлия бўлими  бошлиғи            И.Эргашев