Янгиликлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами48 та мурожаатнинг 40таси ҳал этилиб, шундан 28 таси ёки 70 фоизи қаноатлантирилди, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида тумандаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда 57 та МФЙлардан 12 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари адлия бўлимининг “facebook”даги саҳифаларига кенг ёритиб борилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 400 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 30 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 1-чораги давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 10 та, шундан 1 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда 9 таси қонун ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 2 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 8 та таклифлар берилди.
Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 3 та ўрганиш ва 18 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 26 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 1792 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 117 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 21 татақдимнома, 3та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 88 та огоҳнома ҳамда 5 та даъво аризалар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 11 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган ҳамда фуқароларга
141 059 587сўмлик маблағ ундириб берилган.
Бундан ташқари киртилган 5 та даъво ва аризаларнинг 3 таси қаноатлантирилиб, 2 таси суд органларининг иш юритувида.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 280 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан
42 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 221 таси оғзаки,
11 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 87 таси манзилли тарғибот ва 32 аси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими бошлиғиШ.Узаков