Янгиликлар
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг I-чораги давомида амалга оширган фаолияти юзасидан
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил I-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг I-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 72 нафар фуқаронинг мурожаатлари қонун доирасида кўриб чиқилиб, 51 таси қаноатлантирилган ва уларнинг бўзилган ҳуқуқлари тикланган бўлса, 19 тасига қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар
Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг I-чораги давомида ҳамкор ташкилотлар, давлат нотариал идоралари нотариуслар иштирокида тумандаги 14 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 653 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 35 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 30 таси қаноатлантирилган ва 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб, 7 та қарорлар бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 2 та ўрганиш ва 18 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 52 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 2 362 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 34 та тақдимнома, 21 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 141 та огоҳнома киритилди.
Натижада 6 нафар шахс интизомий ва 32 697 920 сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан ҳисобот даврида судларга 2 та даъво аризалари киритилган бўлиб, даъво аризалари қаноатлантирилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил I-чораги давомида жами 256 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 44 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 201 таси оғзаки, 11 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 16 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Косон туман адлия
бўлими бошлиғи в.б
Ж.Муминов