Янгиликлар
“Олтин воҳа” радиоси эфирида
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда қонун ҳужжатлари тушунтириб борилмоқда.
Касби туман адлия бўлими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Жумладан, карантин тартибини, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қандай жазо турлари қўлланилиши ва ёлғон маълумот тарқатганлик, ниқобсиз юрганликда ҳамда тиббий мажбурлов чораси жазо турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, аҳолимиздан карантин қоидалари ва шифокорлар маслаҳатига амал қилишлиги, халқимиз бошига бундай кулфатлар тушган бир пайтда фуқароларимиздан бирдамликни қўлдан бермасдан, жипслашиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилиши лозимлиги тушунтирилди.