Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ТАҲЛИЛЛАР ХАЛҚ МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН


Қарши туман Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг ўтган даври давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрель кунидаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига асосан юклатилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бўлим томонидан Қарши туманида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тизимли равишда ўрганиб борилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Қарши тумани ҳокимининг “Туманда 2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Қарши туманида дам олиш кунларида ярмаркаларни ташкил этиш самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарорлари лойиҳалари экспетизадан ўтказилди.

Туман ҳокимлиги томонидан жорий йилда қаблул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ўрганиб чиқилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тақдимномалар киритилиб, натижада 18 та қарорлариннг тегишли бандлари амалдаги қонун хужжатларига мувофиқлаштирилди.

Бўлим томонидан 30 дан ортиқ ташкилотларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан мониторинг, таҳлил ва ўрганишлар ўтказилиб, 2735 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 33 та тақдимнома киритилди.

Тақдимномаларнинг кўриб чиқилиши натижаларига кўра, 35 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, 6 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди 112 та юридик шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслик хусусида огоҳлантирилди.

Жумладан, Қарши туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари томонидан (танлов асосида 6 та мактабда) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига риоя этилиши аҳволи моноторинг қилинганда, жами 770 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, содир этилган ҳолатлар бартараф этилди ҳамда айбдор шахсаларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Бўлим томонидан Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2019 йил
9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли қарорини ижроси бўйича танлов асосида 5 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари (Чўлибўстон, Навбаҳор, Наврўз, Талликурон, Потрон) томонидан фуқаролар томонидан фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларни талаб қилиниши ҳолатлари мониторинг қилинди.

Моноторинг давомида, Чўлибўстон МФЙ томонидан Ўзбекистон Респубикаси Президентининг2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли қарори билан талаб қилинишига чек қўйилган маълумотномалар берилиши тўтатилмаганлиги туфайли бугунги кунга қадар 100 та шундай маълумотномалар берилганлиги ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларга чек қўйиш юзасидан тегишли таъсир чоралар қўлланилди.

Шунингдек, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Давлат статистикаси тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ижроси юзасидан Қарши тумани статистика бўлимида ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида 65 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, ушбу қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига кўра статистика бўлими бош мутахассиси интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу давр давомида бўлим томонидан Қарши туман Тиббиёт бирлашмаси, Кўп тармоқли марказий поликлиника, Фтизиатрия бўлими, Санитария эпидемиология осойишталик маркази, БТПЖ бўлими, 55-сонли Сарой қишлоқ оилавий поликлиникаси, 55-сонли Сарой қишлоқ оилавий поликлиникаси Қоратепа филиали, Ўзбекистон Мустақиллиги ҚВП Мирмирон филиалида ногиронлиги мавжуд шахсларнинг давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва ижтимоий инфратузилма объектлари (турар жойлар, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари, иморатлар ва иншоотлар, соғлиқни сақлаш, спорт объектлари, бошқа муасссалар)га тўсқинликсиз кириши ва жамоат транспортидан фойдаланиши учун шароит яратилиш аҳволи мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида 68 та хато ва камчиликлар ҳамда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Уларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномага асосан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг манфаатларини кўзлаб аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Адлия бўлими томонидан меҳнат ҳуқуқ инспектори билан ҳамкорликда “Меҳнат органларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом (рўйхат рақами
858-сон, 22.12.1999 йил) асосан Қарши туманидаги ташкилотлар томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳисобот топширилиши аҳволи мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли 36,40,48-умумий ўрта таълим мактаблари ва Қарши тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти томонидан 2020 йилнинг январь, февраль ойларида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тумандаги аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказига топширилмаганлиги аниқланди.

Натижаси юзасидан умумийўрта таълим мактаблари директорлари ва мактабгача таълим ташкилоти мудирасига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан туман АБКМга юборилган маъмурий таклифга асосан, маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Қарши туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги
626-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” талабларига риоя этилиши таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида 774 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, ушбу қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан киритилган тақдимномага асосан,13 нафар МТМ мудираларига нисбатан интизомий жавобгарлик қўлланилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ўтган давр мобайнида Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан 319 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тадбирларда қабул қилинаётган қонунлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун –моҳияти ижрочилар ва аҳолининг кенг қатламига етказилди.

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бўлим томонидан шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 55 дан ортиқ мурожаатлари иш юритувга қабул қилиниб, ҳал этилди.

Хусусан, сайёр қабул давомида 100 ёшдан ошган фуқаро Қ.Қурбонованинг шахсини тасдиқловчи хужжатлар бўлмаганлиги сабабли нафақа олишда муаммолар бўлаётганлиги тўғрисида амалий ёрдам бериш юзасидан оғзаки мурожаати кўриб чиқилиб, бўлим томонидан судга киритилган аризага асосан фуқаронинг қонуний ҳуқуқи тикланди, туғилганлик факти белгиланиши ва унга туғилганлик туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаро М.Магомедованинг нафақа пулларини ҳисоблашда  иш стажлари инобатга олинмаётганлигидан норози бўлиб билдирган мурожаатига асосан, туман БТПЖ томонидан унинг болага қараган даврлари инобатга олиниб, нафақа миқдори 139 000 сўм миқдорида оширилиб қайта ҳисобланилиши таъинланди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида ҳуқуқий ишлар ҳолати ҳам мониторинг қилиб борилмоқда, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

Бўлим томонидан ҳуқуқни қўллаш соҳасига оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 200 дан ортиқ сўровномалар ўтказилиб, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериб борилиши таъминланмоқда.

        

 

Рисолат Абдуллаева

Қарши туман адлия

бўлими бошлиғи