Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 2020 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3666-сон Қарорига асосан Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш ҳисобланади.

Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси томонидан “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2864, 28.02.2017 йил) ижроси юзасидан 2020 йил давомида адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 16 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 13 нафар юридик хизмат ходимларига розилик берилган бўлса, 3 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Бундан ташқари, 9 нафар юридик хизмат ходимлари бўйича лавозимдан озод этишга келишиш амалга оширилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2920, 28.08.2017 йил) ижроси бўйича бошқарма томонидан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига мартаба даражаси бериш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб 2020 йил 1-чораги давомида 17 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси бериш бўйича Адлия вазирлиги марказий аттестация комиссиясига тавсиялар киритилиб, комиссия хулосасига кўра
17 та нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси берилди.

Бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги юзасидан 16 та ўрганиш ва мониторинг ўтказилиб, мониторинг жараёнида жами 247 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан,
20 та тақдимнома киритилиб бунинг натижасида 6 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида.

Адлия органларининг яна бир асосий вазифаларидан бири туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.

Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 36 та қарор лойиҳалари ишчи тартибида амалий ёрдам берган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг 1-чораги давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 118 та, шундан 23 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда 95 таси қонун ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 53 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида барча 118 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатлари талабига мувофиқлаштирилди.

Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш масалалари юзасидан доимий равишда ҳуқуқий маслаҳатлар, йўналиш ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.

 Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш соҳасида бўли томонидан 2020 йил 1-чораги давомида бўлимга 11 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, ушбу ариза ва шикоятлардан 4 таси қаноатлантирилган бўлиб, қолган 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва
1 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

 

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини 

мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Т.Имомбердиев