Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан


Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 30 та мурожаатнинг барчаси ҳал этилиб, шундан 27 таси ёки 90 фоизи  қаноатлантирилган, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб,             2 та норматив-ҳуқуқий, 6 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бекор қилинди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 4 та ўрганишлар ва 14 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 25 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 2091 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 126 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 25 та тақдимнома, 90 та огоҳнома ва 11 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 20 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 8 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган, 38 млн. 333,9 минг сўмлик маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами       301 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан          33 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 246 таси оғзаки,      22 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 62 таси манзилли тарғибот ва 43 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида тегишли ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 11 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 275 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 42 та оғзаки мурожаатлар жойида ҳал этилиб ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса,  22 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.

Миришкор туман адлия бўлими бошлиғи                      М. Абдурасулов