Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимининг 2020 йил 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан


Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бўлимга жорий йилнинг 1-чораги давомида 66 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 5 та мурожаатларни ўрганишда мутахассис жалб этилди, 2 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди, 24 та мурожаат ҳал этилди, 42 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 16 таси қаноатлантирилди.

Бўлим томонидан шу давр мобайнида 3 та соҳада ўрганиш ҳамда 3 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.  

Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 2 631 та қонун бузилиши аниқланди (84 та мурожаатларни кўриб чиқишда, 133 та бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида, 344 та соғлиқни сақлаш тизимида,
1468 та маъмурий жавобгарликка доир ишларни юритиш соҳасида ва 602 та бошқа соҳаларда).

Ўрганиш ва мониторинг натижасида 16 та тақдимнома (1 та бандлик ва меҳнат муносабатлари идораларига, 1 та соғлиқни сақлаш муассасаларига,
6 та таълим муассасаларига, 6 та бошқа назорат қилувчи идораларга ҳамда
2 та бошқа давлат органлари ва ташкилотларига), 2 та маъмурий таклиф ҳамда  22 та огоҳномалар киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 3 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 92 млн 102,4 минг сўм пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилди ҳамда 1 та ноқонуний қабул қилинган ҳужжат бекор қилинди.

Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 17 та тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 7 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.

Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 2  марта сўровномалар ўтказилиб, уларда 200 нафар респондентлар иштирок этди.

Бўлим томонидан жами 65 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 17 марта ОАВ орқали (1 та телевидения, 7 та радио, 2 та газета ва 7 та веб-сайт орқали), 48 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш

бўлими