Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йил I-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
2020 йил I-чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотлар жами
615 тани ташкил этиб, шундан 385 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 230 та ҳисобга қўйилган. 185 та диний ташкилотлар, шундан 2 та ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
Бўлим томонидан 2020 йил I-чораги давомида 20 та нодавлат нотижорат ташкилотлари (шундан 15 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 1 ҳисобга қўйилган) рўйхатдан ўтказилди. 22 та нодавлат нотижорат ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 21 та қайта рўйхатдан ўтказилган.
Жумладан, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказилган, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қашқадарё вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари, Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси Қашқадарё вилоят ҳудудий партия ташгкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган, Республика Тожик Миллий маданий маркази Деҳқонобод туман филиали ҳисобга қўйилган, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси қайта ҳисобга қўйилди.
Қашқадарё вилояти ҳудудида мустақил фаолият олиб борадиган 1 та Қашқадарё вилоят ижтимоий ҳимоя жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига 2020 йил I-чораги давомида
238 та хат, ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 71 та назоратга олинган, 167 та маълумот сифатида қабул қилинган, 3 та Адлия вазирлигидан топшириқ хат сифатида келган, 65 та хат ҳужжатлар ижроси ўз вақтида таъминланган, 13 та хат ҳужжат қолдиқ сифатида ўтган.
Ҳисобот даври давомида бўлимга 12 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, шулардан 8 та ариза, 4 та шикоят, шундан 4 та қаноатлантирилган, 8 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат жойига чиққан ҳолда мурожаат муаллифи иштирокида ўрганилган.
Бўлим томонидан жами 130 та тақдимнома, 67 та огоҳнома, 1 та маъмурий таклиф, 1 та даъво аризалар киритилган бўлиб, натижада 143 та шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимлигининг 1 та Фармойиши бекор қилинган.
Вилоят адлия бошқармасининг 2020 йил I ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан 1 та нодавлат нотижорат ташкилотида ўрганиш ҳамда 5 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижаларига кўра, нодавлат нтижорат ташкилотлар соҳасида 878 та, диний ташкилотлар соҳасида 395 та жами 1 273 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 126 та тақдимномалар киритилди.
Бўлим томонидан доимий фаолият кўрсатувчи 14 та ҳакамлик судлари рўйхатдан ўтказилган.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 97 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 5 маротаба телевидениеда, 4 маротаба радиода,
8 маротаба газетада, 24 маротаба веб саитларда чиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 26 маротаба маъруза, 23 маротаба давра суҳбати ҳамда 7 маротаба семинарлар ташкил этилди.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлим бошлиғи
А.Худайбердиев