Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ғузор туман адлия бўлимининг 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган фаолияти юзасидан


Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб  тушган  мурожаатларнинг  кўриб  чиқилиши  бўйича

 

Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 70 нафар фуқаронинг мурожаатлари қонун доирасида кўриб чиқилиб, 68 таси қаноатлантирилган ва уларнинг бўзилган ҳуқуқлари тикланган бўлса, 2 тасига қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

 

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

 

Адлия бўлим томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида ҳамкор ташкилотлар, давлат нотариал идоралари нотариуслар иштирокида  тумандаги 10 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 60 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 60 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 58  таси қаноатлантирилган ва  2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 

Қонун  ҳужжатларини  ҳуқуқий  экспертизадан  ўтказиш  бўйича

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги   2 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилиб, 2 та қарорлар бекор қилинди.

 

Ўтказилган  ўрганишлар  ва  қўлланилган  таъсир  чоралари  бўйича

 

Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами  3 та ўрганиш ва 17 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 20 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 2 352 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 34 та тақдимнома, 17 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 102 та огоҳнома киритилди.

 

Натижада

- 15 нафар шахс интизомий ва 41 678 628 сўмдан  ортиқ  пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 18 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинди.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 17 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида судларга
2 та даъво аризалари киритилган бўлиб, даъво аризалари қаноатлантирилди.

 

Амалга  оширилган  ҳуқуқий  тарғибот  тадбирлари  бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами  221 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 10 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 199 таси оғзаки,
12 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 35 таси манзилли тарғибот ва 23 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

                                                                                                                              Ғузор туман адлия

бўлими бошлиғи                         М. Салимов