Янгиликлар
Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан
Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 37 та мурожаатнинг
31 таси ҳал этилиб, шундан 26 таси ёки 70,3 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 83,9 фоиз) қаноатлантирилган, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 10 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 450 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 23 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
2 таси (барчаси ҳокимлик қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 1-чораги давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 2 та, шундан барчаси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 5 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 2 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 3 та ўрганишлар ва 17 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 44 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 2 834 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 133 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 20 та тақдимнома, 104 та огоҳнома ва 9 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 23 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 22 та назорат қилувчи органларнинг, жами 24 та ҳужжатлари бекор қилинди, 142 млн. 346,4 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
1 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 237 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 105 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 115 таси оғзаки, 17 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 115 таси манзилли тарғибот ва 35 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Касби туман адлия
бўлими бошлиғи
Ш.Қудратов