Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар


Муборак туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 33 та мурожаатнинг 30 таси ҳал этилиб, шундан 27 таси ёки 81,8 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 87 фоиз) қаноатлантирилган, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, уларга розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 4 та тақдимнома киритилиб,             1 та норматив-ҳуқуқий, 3 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг бандлари бекор қилинди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 3 та ўрганишлар ва 16 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 30 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 626 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 72 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 19 та тақдимнома, 36 та огоҳнома ва 17 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 16 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 4 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 17 та назорат қилувчи органларнинг, жами 21 та ҳужжатлари бекор қилинган, 5 млн. 247,3 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 17 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами       258 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан          49 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 198 таси оғзаки,      11 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 118 таси манзилли тарғибот ва 12 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда туман Давлат хизматлари маркази билан биргаликда тумандаги 9 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 200 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 30 та оғзаки мурожаатлар жойида ҳал этилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса,  9 та мурожаатлар бўлим иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.

 

Муборак туман адлия

бўлими бошлиғи

Ҳ.Ачилов