Янгиликлар
Жавобгарлик чоралари кучайтирилди
Афсуски, дунёнинг деярли барча нуқтасига кириб борган коронавирус инфекцияси мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Касалликнинг тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар йўлга қўйилди. Аввалига фуқаролардан уйдан чиқмаслик, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, ниқоб тақиш тавсия этилди.
Кейинчалик бу жараён мажбурий қилиб белгиланиб қонуний чоралар татбиқ этилди. Айрим шахслар томонидан ушбу қонун ва қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари учраб турибди.
Бу борада жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонунни мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида адлия бошқармаси ходими томонидан “Ахборот” дастури учун интервью ташкил этилди.
Интервьюда Қонун билан карантинли ва инсон учун хафли бўлган бошқа юқумли касалликлар ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун, эпидемияга қарши курашиш қоидаларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилганлиги, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан тиббий мажбурлов чораси қўлланилиши мумкинлиги ҳамда ниқобсиз юрганлик учун жарима маъмурий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилиши ҳақида маълумот берилди.